Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси - Поль Погба билан келаси йилнинг ёзида келишувга эришмоқчи.

"Tuttosport" нашри берган маълумотларга қараганда, "зебралар" французни таркибга қўшиб олиш осон эмаслигини билиб турибди. Шунга қарамай, воқеалар ривожини синчиклаб кузатиб боришга қарор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, агар Погба жамоа билан янги шартнома имзоламаса, 2022-йилнинг ёзида эркин агент мақомини олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар