"Ювентус" Роналдудан устун!"

"Ювентус" президенти Андреа Аньелли мавсум аввалида "Манчестер Юнайтед" сафига бориб қўшилган Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

"Юве" сафида дунёнинг энг яъши футболчисини кўриш шараф ва бахт эди. Биз Криштиануни фақат олқишлашимиз мумкин. Ачинарлиси, у бизнинг таркибимиздаги 3 мавсумдан бир ярим йилини томошабинларсиз стадионда ўтказди.

"Кекса сеньора" либоси доим масъулиятли бўлишни талаб қилади. "Ювентус" ҳар қандай футболчидан устун. Ҳеч ким алмаштириб бўлмайдиган фигура эмас!",-дея Аньелли сўзларини келтирмоқда "Football Italia" нашри.

Роналду туринликлар сафига 2018 йилнинг ёзида "Реал"дан бориб қўшилган. Бу вақт оралиғида 134 учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 101 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!