"Ювентус" жорий ёзги трансферлар даврида ПСЖ билан ўзаро футболчи алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Football-Italia хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, клублар топ даражадаги ҳужумчиларни алмаштириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Аниқроғи, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Парижга, аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди эса Туринга йўл олиши мумкин.

Криштиану ва "кекса синьора" ўртасидаги амалдаги шартнома яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Томонлар ҳамкорликни 2023 йилгача узайтириш бўйича музокаралар олиб боришмоқда, аммо ҳанузгача келиша олишмаяпти.

Икардининг Париж гранди билан шартномаси 2024 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар