Италия А Сериясининг 5-турида “Ювентус” сафарда “Специя”га қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда 3:2 ҳисобида туринликларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Юве”га ғалаба келтирган голларга Мойзе Кин (28'), Федерико Кьеза (66') ва Маттейс де Лигт (72') муаллифлик қилди. “Специя” сафида эса Эммануэль Кварцин Гьяси (33') ва Янис Антисте (49') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)