"Ювентус" ва ПСЖ юлдузли "рокировка" қилиши мумкин

"Ювентус" ва ПСЖ ўзаро футболчи алмашиши мумкин.

"Кекса сеньора" ярим ҳимоячиси Артур фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин турибди. Бунинг эвазига парижликлар ҳужумчиси Мауро Икарди А Сериясига қайтиши мумкин. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sports" нашри хабар бермоқда.

Эътиборлиси, ҳар икки футболчи айни пайтда жамоасидаги ҳолатидан норози. Улар асосий таркиб учун курашда имкониятни бой беряпти.

Маълумот учун, Икарди аввал ҳам "Апеннин яримороли"да, "Интер" либосида тўп тепган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!