"Ювентус" Хедирани ўзида сақлаб қолишга уринмоқда

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Сами Хедирани қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” қандай қилиб бўлмасин 31 ёшли германиялик футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи. Ўз навбатида Хедира кучини Англия премьер-лигасида синаб кўришни истамоқда.

Маълумот учун, Хедиранинг “Ювентус” билан амалдаги шартнмоаси 2019 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум А Серияда жами 27та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!