“Ювентус” юлдузи термадан ҳайдалди

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни АҚШ терма жамоасидан ҳайдалди.

Манбаларнинг хабар беришича, америкалик футболчи КОВИД-19 протоколини икки маротаба бузган. Дастлаб, у мураббийлар рухсатисиз ўзбошимчалик билан терма жамоа қароргоҳини тарк этган. Кейин ўзи билан бирга бегона кишини олиб келган.

АҚШ  терма жамоаси бош мураббийи Грегг Берхалтер Маккеннининг бу қилиғини уни терма жамоадан ҳайдаш билан жазолади ва ярим ҳимоячи 9 сентябрь куни 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнирида Гондурасга қарши учрашувда иштирок этмайдиган бўлди.

Маккенни АҚШ терма жамоасининг етакчиларидан ҳисобланади. У жами 25 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!