“Ювентус” зудлик билан асосий юлдузга айланадиган футболчи масаласини ҳал қилиши керак

“Ювентус”ни қабул қилиб олган Массимилиано Аллегри португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни асосий футболчи сифатида тан олмаслиги аввалдан маълум.

Италиялик мутахассис янги таркибни аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала атрофида қурмоқчи. Бироқ, клуб раҳбарияти ва ҳужумчи ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолган. Томонлар анчадан бери маош масаласида келиша олмаяпти.

Клуб раҳбарияти агар шу ой охирига қадар Дибала масаласи олдинга силжимаса, уни сўраётган жамоаларга сотиб юбориш вариантини қўлламоқчи. Чунки аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади.

Аллегри эса клуб хўжайинларидан футболчини олиб қолишни талаб қиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
17/07/2021 17:30
Шомуродов атрофида куриш керак! Дибалада аниклик етишмайди, утган йили кам гол урган, кам пас чиказган.

Минбар

Барча блоглар