Собиқ футболчи Симоне Падоин яна "Ювентус"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, собиқ ярим ҳимоячи жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг мураббийлар штабида иш бошлаши мумкин. У бугун “кекса синьора” базасига ташриф буюрди. Таъкидланишича, италиялик мутахассис бу ерга шунчаки келмаган, у клубдаги янги вазифасини муҳокама қилиш учун келган.

Таъкидлаш керакки, Падоин “Ювентус”даги футболчилик фаолияти давомида мухлисларнинг қалбидан жой олган. Бу ўз навбатида унинг клубда ишлаш имкониятини оширади.

Симоне Падоин "Ювентус"да футболчи сифатида 2012 йилдан 2016 йилгача ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар