“Ювентус”нинг ёш футболчиси вафот этди

“Ювентус” ёшлар жамоаси футболчиси Брайан Додьен 17 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Истеъдодли футболчи бир неча йилдан бери саратон касаллиги билан курашиб келаётган эди.

“Ювентус” матбуот хизмати футболчининг ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

Брайан 12 ёшлигида унда саратон аниқланган эди. Ўша пайтлар “Ювентус” етакчиси бўлган Поль Погба “Брайан, мен сен билан”, деб ёзилган футболка кийиб, уни қўллаб-қувватлаган ва руҳий далда берганди.   

Уч йилдан сўнг, Брайан футболга қайтди ва “Ювентус U-15” таркибига қўшилди. Погба унинг футболга қайтиши муносабати билан ўз футболкасини совға қилганди. Бироқ, касаллик қайта ривожланиб, ёш футболчини ҳаётдан олиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар