Россия премьер-лигасининг 10-турида амалдаги чемпион “Зенит” ўз майдонида “Сочи”ни қабул қилди.

“Gazprom Arena”даги ўйин кутилмаганда майдон эгаларининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. “Сочи”га сенсацион ғалабани тақдим этган голларга Матео Кассиерра (67') ва Сергей Терехов (71') муаллифлик қилган бўлса, “Зенит”нинг ягона голини Артём Дзюба (45') киритди.

Айтиш керакки, питерликлар ҳужумчиси Сардор Азмун 42-дақиқада ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар