"Зенит" ўз стадионининг номини ўзгартирди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ўзининг уй стадиони номини ўзгартирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра бунгача “Санкт-Петербург Арена” деб номланган стадион бундан буён “Газпром Арена” деб аталади. Таъкидлаш керакки, айнан Газпром компанияси "Зенит"нинг бош ҳомийси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бу ўйингоҳ Европадаги энг қиммат ўйингоҳ ҳисобланади. Унинг қурилиши учун жами 43 миллиард рубль маблағ сарфланган. У ўз бағрига 64 минг 287та ишқибозни сиғдира олади. У 2016 йилнинг 29 декабрь куни фойдаланишга топширилган. Ушбу аренада 2017 филги Конфедерациялар кубоги ва 2018 йилги Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!