Зидан “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришни нега рад этди?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ўрнига бошқа мутахассисни таклиф этиши кутиляпти.

Номзод орасида “Реал”ни кетма-кет уч марта Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Зинедин Зидан ҳам бор эди.

Манбаларнинг хабарига қараганда, франциялик мураббий манчестерликлар таклифини қабул қилмаслигини билдирган. Зидан “Манчестер Юнайтед” директорлар кенгаши вакилларига Англия премьер-лигасида ишлашга тайёр эмаслигини ва ёзгача футболдан дам олиш ниятида эканини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, бунгача Зинедин Зидан бир неча клублар таклифини ҳам рад этганди. 49 ёшли мутахассис кўпроқ Франция терма жамоасини бошқаришга қизиқаётгани айтилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!