Зидан Мессига устозлик қилади?!

Ўз вақтида, ПСЖ раҳбарлари Зинедин Зидан билан боғланиб, уни жамоа бош мураббийлигига таклиф қилган эди. Франциялик мутахассис ўшанда таклифни рад этган, аммо энди у буни қабул қилишга тайёр.

Журналист Адриен Грениер ўзининг Тwиттер саҳифасида маълум қилишича, айни дамда Маурисио Почеттинонинг ПСЖдаги тақдири хавф остида эмас. Бироқ, Париж клуби кутилган натижага эриша олмаса ва Почеттино истеъфога чиқарилса, айнан Зидан Лига 1 грандининг навбатдаги мураббийига айланиши мумкин.

ПСЖ бугун чемпионатнинг навбатдаги тури доирасида амалдаги чемпион “Лилль”ни қабул қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар