Зидан нега МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди

Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарган "Манчестер Юнайтед" янги бош мураббий изламоқда.

"Сuatro" нашри берган маълумотларга қараганда, манчестерликлар раҳбарияти Зинедин Зиданга таклиф билан чиққан. Аммо франциялик мутахассис буни рад этган.

Юқоридаги манбага кўра, Зидан МЮни инглиз тилини яхши билмаслиги учун бошқармоқчи эмас. Шунингдек, унинг қарорига рафиқасининг Англияга кўчиб ўтишни истамаганлиги ҳам таъсир қилган.

49 ёшли мутахассис ўтган мавсум сўнгида "Реал"ни тарк этганидан кейин ҳали бошқа жамоа бошқарувини қабул қилиб олмади. Тахминларга кўра, бу ПСЖ ёки Франция терма жамоаси бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!