Зидан ПСЖ таклифига жавоб берди

ПСЖ хўжайинлари бош мураббий Маурисио Почеттинога рухсат беришга тайёр. Аргентиналик мутахассис “Манчестер Юнайтед”га ўтиш истагини билдирган. Қолаверса, у клуб спор  директори Леонардо билан чиқиша олмаяпти.

Шу боис, парижликлар жамоа билан ишлашга Зинедин Зиданни таклиф қилган ва режасини франциялик мутахассисга билдирган.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, Зинедин Зиданнинг агенти музокаралар давомида парижликларга мутахассис жамоани қабул қилиб олишга тайёр эканини маълум қилган.

Зинедин Зидан “Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрибди. Яқинда машҳур лдуз “Манчестер Юнайтед”дан таклиф олганди. Бироқ, инглиз тилини билмаслиги сабабли Англияга боришни истамади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар