Зинченко ПСЖга қарши ўйинда иштирок этмайди

"Манчестер Сити" клубининг чап қанот ҳимоқчиси Александр Зинченко УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штаби 24 ёшли украиналик футболчини Париждаги ўйин қайдномасига киритмади.

Зинченко жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Манчестер Сити" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)