Зиёда Исоқова бронза медали учун даянга чиқади

Бундан бироз аввал пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Зиёда Исоқова ярим финал жангини ўтказди.

Вакилимизга финал остонасида перулик Леанор Эспиноза рақиблик қилди. Афсуски, ҳамюртимиз ушбу баҳсда 17:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди Зиёда Исоқова бронза медали учун даянга чиқади. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар