Евро-2020. Австрия сўнгги турда 2-ўринни Украинадан тортиб олди

Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Украина - Австрия учрашуви ўз якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини Кристоф Баумгартнернинг 21-дақиқада киритган голи ҳал этди. Жарима майдонига оширилган тўпни ярим ҳимоячи дарвозага тўғирлаб юборди.

Шундай қилиб, муҳим ўйинни ўз фойдасига ҳал этган австрияликлар 6 очко тўплаган ҳолда, 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқди. 3 очко жамғарган Украина энг яхши 3-ўрин эгаларидан бири бўлиш учун қолган натижаларни кутишга мажбур.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Ўзаро ўйинда ғалаба қозонган Австрия 2-ўринга кўтарилди.

  • 90+2'

    Украиналиклар сўнгги дақиқаларда катта куч билан олдинга ўтмоқда. Аммо Австриянинг "автобус"ини ишан чиқариш имкони топилмаяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Марсель Забитцер офсайдда қолиб кетди.

  • 87'

    Яремчукнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 85'

    Виталий Миколенко ўрнига Артём Беседин майдонга тушди.

  • 83'

    Матвиенконинг зарбаси жамоадошига тегиб майдонни тарк этди.

  • 81'

    Жамоаси етакчиси Зинченконинг ноаниқ паси позицион ҳужум барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 78'

    Ўйин темпи пасайди. Томонлар сўнгги 10 дақиқа олдидан куч тўпламоқда, чоғи.

  • 76'

    Украинанинг навбатдаги стандарт вазияти ҳужумдаги фол натижасида барбод бўлди.

  • 74'

    Австрияликлар ҳам олдинга ўтишни бошлади. Энг яхши ҳимоя бу ҳужум.

  • 72'

    Конрад Лаймер ўз ўрнини Штефан Илъзанкерга бўшатиб берди.

  • 69'

    Давид Алабанинг узатмаси зарба бериш учун кучлилик қилди.

  • 68'

    Шапаренко ўз ўрнини Марлосга бўшатиб берди.

  • 67'

    Жарима майдонига ҳаводан оширилган тўпни Бахманн муштлари билан уриб юборди.

  • 65'

    Олдинга ўтишга шошилмаётган австрияликлар прессинг қилишни уддалаяпти.

  • 63'

    Номинал меҳмонлар иккинчи таймда деярли олдинга ўтмаяпти.

  • 61'

    Жарима майдонига оширилган тўпни австриялик футболчи ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди. Дарвозабондан сейв.

  • 59'

    Тўп назорати Шевченко шогирдлари томонда бўлиб турибди. 

  • 56'

    Ярмоленконинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозага йўллайдиган украиналик топилмади.

  • 53'

    Циганков жарима майдони яқинида Лайнерга нисбатан қоида бузди. Австрияда стандарт вазият.

  • 51'

    Шлаггернинг олис масофадан йўллаган зарбаси яхши чиқди, аммо аниқ эмас.

  • 50'

    Тиббий ёрдам олган Хинтереггер ўйинни давом эттира олади.

  • 48'

    Яремчук ҳужумда Хинтереггерга нисбатан қоида бузди. Чақир хуштагини чалди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Шевченкодан юриш: Малиновский ўрнига Циганков ўйинга қўшилди.

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Лайнернинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

  • 45+2'

    Бу сафар жарима майдони ичидан зарба берган Арнаутовичнинг уринишидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди. Зарба кучсиз эди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ҳозиргина зўр имкониятни кўкка совурган Арнаутовичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Балки энди фойдаси бўлар!

  • 42'

    Жарима майдони ичидан зарба йўллаган Арнаутович мўлжалда адашди. Қулай вазият қўлдан кетди.

  • 41'

    Тўп номинал мезбонларда. Австрия тартибли ҳимояланмоқда.

  • 39'

    Украиналикларга гол керак. Аммо уларга ҳужумда кескинлик етишмаяпти. Танаффус Шевченко учун имконият.

  • 37'

    Лаймернинг кучли зарбасидан кейин Бушан тўпни қайтарди.

  • 36'

    Алаба деярли бир нуқтадан икки бор жарима майдони марказига узатма амалга оширди. Жамоадошлари барибир ета олмади.

  • 35'

    Дарвозабонга кучли босим уюштирган Арнаутович уни хато қилишга мажбур қилди.

  • 33'

    Баумгартнер ўрнига Шёлф майдонга тушди.

  • 32'

    Гол муаллифи Баумгартнер ўйинни давом эттира олмайди. Уни шифокорлар майдон ташқарисига олиб чиқишди.

  • 31'

    Зинченконинг жарима майдонига етказиб берган тўпига шериклари ета олмади.

  • 30'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар отида давом этмоқда.

  • 28'

    Дарвозабондан қайтган тўпга Ярмоленко бироз ета олмади.

  • 26'

    Жарима майдонига киришга ҳаракат қилган Шлаггер 3 рақиби қуршовида тўпни олдирди.

  • 23'

    Голдан руҳланган меҳмонлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 21'

    ГООООООООЛ! Австрия ҳисобни очди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Баумгартнер дарвозага киритди.

  • 18'

    Австриялик футболчи майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 16'

    Яремчук рақибини тўлиқ алдай олмади. Бурчак зарбаси.

  • 14'

    Тўп назорати Шевченко шогирдлари томонга ўтиб кетди.

  • 11'

    Номинал меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 9'

    Австриянинг босими ошиб бормоқда.

  • 7'

    Забитцернинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    Украиналиклар босим уюштирмоқда. Тўп назорати номинал меҳмонлар томонда.

  • 4'

    Ярмоленконинг қанотдан етказиб берган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 3'

    Ҳужумда тўп Лайнернинг қўлига тегди. Номинал мезбонлар эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

  • 2'

    Австрия хавфли ҳужум билан бошлади. Жарима майдони ичидаги тўпни Зинченко узоқлаштирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!