Тимур Кападзе: "2 йил ичида иккала жамоа ҳам ўзгарди"

Эртага Ўзбекистон U23 терма жамоамизда Қатар майдонларида ўтаётган қитъа мусобақасининг чорак финалда Саудия Арабистони термасига қарши майдонга тушади. Бўлажак муҳим учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе қуйилагиларни айтди:

"Ушбу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва биз ўйинга тайёрмиз", - дея гап бошлади, Кападзе.

Рақиб ҳақида:

"Албатта рақибимиз ўзига яраша кучли жамоа. Бу жамоа билан кўп ўйнаганмиз. Жамоа ва унинг мураббийи имкониятлари ҳақида биламиз. Бироқ биз ҳам ўз стратегиямиз ва режамиз бўйича ҳаракатланамиз".

2 йил аввалги Саудия Арабистони ҳақида:

"2 йил ичида ҳар иккала жамоа ҳам ўзгарди, деб ўйлайман. Ўз ўрнида биз ҳам ўсишга эриша олдик, тажриба тўпладик. Эртага ўз режамиз асосида ҳаракатланиб, ғалаба қозонмоқчимиз".

Легионерларнинг мослашуви ҳақида:

"Улар таркибимизга етиб келганидан хурсандмиз. Легионерларимиз бизга қўшимча куч беришди. Аллақачон мослашиб улгуришди. Улар ҳатто ўтган учрашувда ҳам майдонга тушишди. Эртага эса, кўрамиз, ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бобомуродова Дилафруз Арибқуловна
26/04/2024 16:38
Олға Ўзбекистон
Абдухаликов Мухаммад
25/04/2024 15:50
Узбекистон га омад арабларга халоллик
. Oxunjon
25/04/2024 14:54
Олға ЎЗБЕКИСТОН қолгани қапейка