Тезкор хабар (Бокс). Риодаги зафарлар Ригада ҳам давом этмоқда

Хабарингиз бор шу кунларда Латвия пойтахти Рига шаҳрида бокс бўйича “Рига Опен 2016” халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

67-маротаба ўтказилаётган бу турнирда Ўзбекистон номидан беш нафар боксчи муносиб тарзда иштирок этмоқда.

Кеча ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси барча жангларда ғалаба қозониб финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Дастлаб 54 кг вазн тоифасида Сирожиддин Ғуломжонов мезбон спортчи Оскарс Ранкансни мағлубиятга учратган бўлса, Абдулҳай Шараҳматов (56кг) яна бир мезбон жамоа аъзоси Сергей Ҳодюнисга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шунингдек Элнур Абдураимов(64кг) ҳамда Маҳмуд Гаипов(75кг) ҳам мос равишда финал йўлланмасини нақд қилиб қўйишди.

Ярим финалларнинг энг қизиқарли жанглари +91 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов норвегиялик Симен Нисаэтерга қарши рингга кўтарилди. Жалолов устунлигида ўтган бу баҳс ҳам терма жамоамиз аъзосининг фойдасига ҳал бўлди.

Финал жанглари бугун Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.

SPORTS.uz ахборот портали учун махсус тайёрланди

Ҳумоюн Давронов

Рига, Латвия

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Comments

You must be logged in to commet!