Надия Дусанова соврини учун мусобақа ўтказилди

454

Надия Дусанова соврини учун мусобақа ўтказилди

Кеча пойтахтимиздаги Олимпия заҳиралари коллежининг манежида МҲСК ташаббуси билан ташкил қилинган мусобақа ўз якунига етди. Эътиборлиси, ушбу беллашувлар сўнгги пайтда халқаро ареналарда юқори марраларни забт этиб келаётган ҳамюртимиз Надия Дусанова соврини учун бўлди. 

Жорий турнир барча ёш тоифаси учун очиб бўлиб, унда Республикамизнинг етакчи атлетлари ўз омадларини синаб кўришди. Асосийси бу турнир орқали терма жамоамиз мураббийлар штаби спортчиларимизнинг йил бошидаги ҳолатини синовдан ўтказиб олдилар. Мусобақада Элмира Газизова, Анвар Саримсоқов, Достон Сайдалиев, Сабина Шириева, Дмитрий Путко, Саида Абдумўминова, Анвар Сафаров, Никита Логинов, Ирина Левина каби атлетлар ўз йўналишида ғолиб бўлишди. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.