Сефу Тура Милан марафонининг ғолибига айланди

198

Сефу Тура Милан марафонининг ғолибига айланди

Дам олиш куни Европанинг кўплаб шаҳарларида марафон бўлиб ўтди. КЎпчиликнинг диққат-марказида бўлган пойшалардан бири Милан шаҳрида ташкил қилинди. 

Марафонда кутилганидек африкалик атлетлар барча совринли ўринларни бўлишиб олишди. Эркаклар ўртасида кечган баҳс эфиопиялик Сеефу Туранинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, иккинчи ва учинчи ўрин, шунингдек, аёллар ўртасидаги баҳснинг барча совриндорлари кениялик спортчилар бўлишди. Батафсил: 

Эркаклар

1. Сеефу Тура (Эфиопия) – 2:09.04
2. Юстас Кимутай Кипкосгей (Кения) – 2:10.00
3. Барнабас Киптум (Кения) – 2:10.17

Аёллар

1. Люси Кабуу (Кения) – 2:27.02
2. Вивиан Йероно Киплагат (Кения) – 2:27.08
3 Шейла Чепкеч (Кения) – 2:29.25 

Ўхшаш хабарлар