Надия Дусанова Чехиядаги турнирда ғолиб бўлди

308

Надия Дусанова Чехиядаги турнирда ғолиб бўлди

Баландликка сакраш бўйича юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган енгил атлетикачимиз Надия Дусанова наватдаги турнирда олтин медални қўлга киритди.

Миллиқ Олимпия Қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Дусанова мусобақада 192 см баландликдан ошиб ўтишга муваффақ бўлган ва бу натижа унга чемпионлик учун кифоя қилди. Мусобақада кумуш медаль 190 см натижа қайд этган черногориялик Мария Муковичга насиб этган бўлса, 186 см билан мезбон атлет Лада Пейчалова кучли учликни якунлаб берган. 

Баландликка сакраш, аёллар (Чехия)

1. Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1,92 метр

2. Мария Мукович (Черногория) – 1,86

3. Лада Пейчалова (Чехия) – 1,80 

Энди юртдошимиз Франциядаги турнирда ўз омадини синаб кўради. Юртдошимизга ушбу мусобақада ҳам юқори натижа қайд этишини тилаб қоламиз. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.