
Бугун 7 нафар боксчимиз ярим финал учун рингга кўтарилади
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича VI халқаро “Президент кубоги” мусобақасининг тўртинчи кунги беллашувларига старт берилади.
Кечаги учрашувлардан сўнг 3 нафар боксчимиз муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Бугунги қарама-қаршиликларда эса ўзбекистонлик 6 нафар чарм қўлқоп усталари рингга чиқишади.
Жуфтликлар билан танишинг:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Нутлай Лалбиаккима (Ҳиндистон)
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Тонгди Юттапонг (Таиланд)
64 кг: Иқболжон Холдоров – К.Куатов (Қозоғистон)
64 кг: Алиёр Норалиев – Данияр Дамирдинуулу (Қирғизистон)
75 кг: Исроил Мадримов – Т. Кулаҳмет (Қозоғистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – А.Пинчук (Қозоғистон)
Хотин-қизлар беллашуви:
Райҳона Қодирова - Приянка Чоудхари (Ҳиндистон)
Боксчиларимизга омад тилаймиз.
Фикрлар