Исроил Мадримов: Бутун дунё ўзбек боксчиларининг нималарга қодирлигини яхши билади

  • 6 сентябрь, 2017, 10:24
  • 0
  • Бокс

Гамбургда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида умидли чарм қўлқоп усталаридан бири Исроил Мадримов мусобақа ҳамда ҳакамларнинг қарорлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган боксчимиз чорак финалда катта устунликка эга бўлганига қарамасдан мағлуб бўлгани кўпчиликни ҳайрон қолдирган эди.

Мусобақа давомида бизга кўпчилик мухлислик қилди. Улар орасида ўзбекларни ҳам кўришимиз мумкин. Олимпиададан сўнг бутун дунё ўзбек боксчиларини яхши таниб олди ва буларга бошқача қарашади, яъни жиддий рақиб сифатида. Умуман олганда биз яхши иштирок этдик, бироқ ҳакамлар баъзида кутилмаган қарорлар чиқарди ва боксчиларимизни “синдиришди”.


Исроил Мадримов профессионал боксчимиз Улуғбек Ҳақбердиев билан

– Айниқса менинг америкалик боксчига қарши ўтган жанг натижаси бу яққол кўринди. Бу жангда бу ғалабага лойиқ эдим. Мусобақага кетишдан олдин жаҳон чемпиони бўлишни ният қилган эдим, ўхшамади. Шундай бўлсада, бундан руҳий тушкунликка тушганим йўқ. Олдинга ва яна олдинга ҳаракат қилавераман ва ғалабаларим билан мухлисларни хурсанд этмоқчиман, – дейди Исроил Мадримов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!