Осиё чемпионати навбатдаги кунги баҳслар якунланди

930

Осиё чемпионати навбатдаги кунги баҳслар якунланди

Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида бугун иккинчи кун баҳслари якунланди.

Унда вазни 52 кг бўлган Самандар Холмуродов - Хан Жин Чол (КХДР)га қарши рингга кўтарилиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди. 60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Рамазон Зиятов қирғизистонлик Умар Қувончбек Улуна имкониятни бой бериб қўйди.

photo_2018-04-22_23-15-59

photo_2018-04-22_23-16-17

photo_2018-04-22_23-16-14

photo_2018-04-22_23-16-11

Эртага бўлиб ўтадиган учинчи кунги беллашувларда қизларимиз рингга кўтарилади.

54 кг: Мафтуна Файзуллаева - Аизада Еслиямгали (Қозоғистон)

75 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Надежда Рябатес (Қозоғистон)

51 кг:Хурсандой Холматова - Киттия Нампаи (Таиланд)

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Sports.uz