403

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпоини мексикалик Сауль “Канело” Альварес (49-1-2, 34КО) қозоғистонлик Геннадий Головкинга (37-0-1, 33КО) қарши реванш жанг олдидан тақиқланган модда (кленбутерол) қабул қилиб, ярим йилга боксдан дисквалификация қилинган эди.

Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси раҳбари Оскар Де Ла Хойянинг сўзларига кўра, мексикалик боксчи сентябрда рингга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва “Канело” реванш жанги апрел ойи бошида мексикалик боксчи томонидан бекор қилинган эди. Энди Головкин 5 май куни Карсондаги (Калифорния штати, АҚШ) “StubHub Center” аренасида америкалик Ванес Мартиросян (36-3-1, 21КО) билан учрашади.

Альвареснинг дисквалификация муддати 17 августда якунига етади. Де Ла Хойя сўзларига кўра, мексикалик спортчи сентябрда рингга қайтади ва Головкин бу жангга асосий номзод бўлиб турибди.

Sports.uz 2018