1230 0

11 май куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида профессионал бокс бўйича ҳудудий чемпионатнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Жанг оқшоми ташкилотчилари мазкур тадбирга жиддий ҳозирлик кўрганликлари, профессионал бокс талабларига тўла жавоб берганлиги ва ташкилотчилик юқори савияда ташкил этилганлигида яққол намоён бўлди.

Бокс оқшомида 10 та баҳс бўлиб ўтди. 50 кг вазн тоифасида Дониёр Раҳимбоев рақиби қорақалпоғистонлик Бекзат Мамбетовни мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, 53 кг.да мезбон Йўлдош Алланазаров, 57 кг.да бухоролик Аҳмадшоҳ Тўраев, 61 кг.да яна бир мезбон боксчи Илҳом Ҳасанов, 63 кг.да Хоразм вакили Абдурасул Исмоилов, 66 кг.да Хоразм вакили Фаррух Илҳомов, 69 кг. да қорақалпоғистонлик Нурлан Заддинов, 76 кг.да хоразмлик Ражапбой Атаназаров, 79 кг.да хоразмлик боксчи Жамшид Саидназаров, 90 кг.дан оғир вазн тоифасида Қорақалпоғистон вакили Ренат Раҳимов ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олдилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятидан биринчи босқичда ғалаба қозонган профессионал боксчилар иштирок этишди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98