Ҳиндистондаги турнирда совриндор бўлган боксчиларимиз пул мукофотлари билан тақдирланди

1391

Ҳиндистондаги турнирда совриндор бўлган боксчиларимиз пул мукофотлари билан тақдирланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 январ - 1 феврал кунлари бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган “Indian Open” халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этиб қайтишган эди.

Унда боксчиларимиз бешта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ва Бокс федерацияларининг таклифларини инобатга олиб “Indian Open” халқаро бокс мусобақасида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги боксчилар тақдирландилар:

52 кг: Худойназар Файзов (олтин медал) - 25 млн сўм;

56 кг: Абдулҳай Шораҳматов (олтин медал) - 25 млн сўм;

69 кг: Бобо-Усмон Ботуров (олтин медал) - 25 млн сўм;

75 кг: Исроил Мадримов (олтин медал) - 25 млн сўм;

+91 кг: Баҳодир Жалолов (олтин медал) - 25 млн сўм;

64 кг: Иқбол Холдоров (кумуш медал) - 15 млн сўм;

-91 кг: Санжар Турсунов (кумуш медал) - 15 млн сўм.

Шунингдек, бош мураббий Марат Қурбонов ва катта мураббий Тўлқин Қиличев 12 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланишди.

- Сўнги 3-4 йил ичида боксчиларимиз халқаро майдонларда юқори натижаларни қайд этиб келишмоқда. Буларнинг барчаси президентимизнинг спортга қаратаётган эътиборининг самарасидир. Энди олдимизда Жакарта бўладиган халқаро турнир турибди. Бу мусобақага ҳам боксчиларни муносиб тайёрлаб, юртимиз байроғини баланд кўтаришга ҳаракат қиламиз, - дейди бош мураббий Марат Қурбонов.