Кубалик боксчи мураббийини нокаутга учратиб қўйди (видео)

  • 23 декабрь, 2017, 17:45
  • 0
  • Бокс

Кубалик боксчи Юниер Дортикос машғулотларнинг бирида ўз мураббийини нокаутга учратиб қўйди. 31 ёшли боксчи кутилмаганда мураббийининг юзига зарба бериб юборган.

Мен ҳаётимда иккинчи марта нокаутга учрадим. Бундай ҳолатлар мураббий ва шогирд ўртасида бўлиб туради, –дея мураббий Эрик Костаньоснинг сўзларини келтиради Tofight нашри. – Муҳими Дортикос ўсмоқда ва Россияга тайёрланиш учун борамиз.

Эслатиб ўтамиз, Дортикос россиялик Мурат Гассиевга қарши жангга ҳозирлик кўрмоқда. Боксчилар оғир вазн тоифасининг IBF ва WBA чемпионлик камарлари учун рингга чиқади. Жанг 3 феврал куни Сочидаги "Большой" муз аренасида “Биринчи халқаро боксчилар форуми” доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!