Бокс. Медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон яққол пешқадам

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати бугун ўз якунига етади. 30 апрел санасидан буён давом этаётган қитъа биринчилигида ҳозирча беш вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Кеча ўтказилган финал жангларида тўрт нафар боксчимиз олтин медаль билан тақдирланди. Шунингдек, кечаги дастурларда чорак финалда мағлуб бўлган боксчилар ўртасида Бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг икки йўлланмаси учун баҳс олиб борилди. Ушбу йўлланмалардан бирини қўлга киритиш учун рингга кўтарилган ҳамюртимиз Санжар Турсунов эронлик рақиби Салар Ғоламийни мағлуб этди ва шу йилнинг август ойида Германияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Мавзуга оид: Бугун беш нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади

Ҳозирга қадар 9 мамлакат вакиллари медаль жамғаришни амаллаган бўлса, шулардан фақат Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида олтин медаллар мавжуд.

Дастлабки кунги финал жангларидан сўнг иштирокчи мамлакатларнинг қўлга киритган медаллари

Ўзбекистон: 4 та олтин

Қозоғистон: 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Ҳиндистон: 2 та кумуш, 1 та бронза

Хитой: 1 та кумуш, 2 та бронза

Жанубий Корея: 1 та кумуш, 1 та бронза

Сурия: 1 та бронза

Туркманистон: 1 та бронза

Тожикистон: 1 та бронза

Мўғулистон: 1 та бронза

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!