КК-2017. Равшан Эрматов Португалия - Чили баҳсида ишлайди

Хабарингиз бор шу кунларда Россия яшил майдонларида футбол бўйича Конфедерациялар кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ўтган ҳафта сўнггида турнирнинг гуруҳ босқичи ўз якунига етган ва ярим финал иштирокчилари номи маълум бўлган эди.

ФИФА расмий сайтининг хабар беришича, ярим финалдан ўрин олган Португалия ва Чили терма жамоалари ўртасидаги баҳсни Алиризо Фағоний бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эътиборлиси, учрашув видеоассистентлари қаторида ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳам бор. Ҳамюртимизга шу куни Абдула Альшалваи (Саудия Арабистони) ва Жайр Марруфолар (АҚШ) ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, Португалия – Чили ўртасидаги ярим финал баҳси 28 июнь куни Қозон шаҳридаги “Қозон Арена” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!