Кавани Ибрагимовичнинг рекордини "уриб туширди"(видео)

Айни дақиқаларда ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган Шотландиянинг "Селтик" ҳамда Франциянинг ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс давом этмоқда.

Париж клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани ушбу ўйиннинг 39-дақиқасида пеналти "ишлади" ва уни уругвайлик футболчининг ўзи бехато бажариб гол киритди. Шундай қилиб, Кавани ПСЖ сафида ЕЧЛда киритилган голлар сони бўйича Златан Ибрагимовични ортда қолдирди.

Каванининг парижликлар учун ЕЧЛда киритган голлари сони 21 тага етди. Айни дақиқаларда ўйиннинг иккинчи бўлими давом этмоқда ва меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!