18 ёшли Доннaрумма "Милан" сафидаги 100-ўйинини ўтказди

Бугун Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган “Фиорентина”га қарши баҳс “Милан” дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма учун “россонерилар” сафидаги 100-ўйини бўлди.

18 ёшли голкипер бугунги кунга қадар 33 та баҳсда дарвозасини “қуруқ” сақлаган. 100 та баҳсда эса 315 та сейвни амалга оширган.

Қайд этиш жоиз, “Милан” афсонаси Паоло Мальдини “россонерилар” сафида 100 та ўйинга ўтказган вақтда 19 ёшда эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!