Ана холос! Францияда 3-дивизион вакили кубок финалига чиқди

Кеча Франция кубогининг дастлабки ярим финал баҳси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатнинг 3-дивизионида иштирок этувчи икки клуб - "Ле Арбье" ҳамда "Шамбли" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Ушбу учрашув "Ле Арбье"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди ушбу клуб “Кан” ҳамда ПСЖ жуфтлиги ғолибига қарши финалда кураш олиб боради.

"Ле Арбье" – "Шамбли" - 2:0 (1:0)

Голлар: Давид, 28 - 1:0, Гохо, 80 - 2:0

"Ле Арбье": Пишо, Фофана, Пажери, Эри, Экмеэр, Рошто, Бонгонги (Ванбалегем, 85), Давид (Жермен, 70), Флошон, Декуар, Дабас (Гохо, 77).

"Шамбли": Пиното, Дукуре, Лаидуни (Лефе, 85), Элоиз, Сюберве, Илер (Лебон, 74), Жак, Монтьель, Падовани, Анри (Гассе, 55), Дукуре

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!