Андрей Шипилов: Ортда қолган 7 ўйинда ҳам бунақа кўп вазият яратмаган эдик

«Нефтчи» - «Металлург» (0:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг илк қисмида бекободликлар бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этди. Бу ҳақда "Металлург" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Учрашув менда икки ёқлама таассурот қолдирди. Биз Фарғонага ғалаба учун келгандик. Биринчи бўлимдаёқ масалани ўз фойдамизга ҳал этишимиз мумкин эди. Афсус вазиятлардан фойдаланишда оқскяпмиз. Эҳтимол бу ўйинчиларнинг руҳияти билан боғлиқдир. Ўзларинг гувоҳи бўлдинглар, ортда қолган 7 учрашувни қўшиб ҳисоблаганда ҳам бизда бу қадар кўп вазият бўлмаганди. Аввалги сафар учрашувларимизда биз албатта гол киритгандик. Бироқ бу гал кўзланган мақсадга эриша олмадик. Ишлаймиз, камчиликларни бартараф этиш борасида. Натижага шундагина эришигимиз мумкин.

"Нефтчи"нинг ўйинидаги муаммолар мураббийларга яхши маълум. Бизга қарши икки уч нафар ўйинчиси жарохати билан чиққанлиги кўриниб турибди. Кейинги ўйинларда Нефтчига омад тилайман", -  дейди Андрей Сергеевич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!