Англия терма жамоаси собиқ аъзоси Чемпионшип клубини бошқариши мумкин

Англия терма жамоаси ҳамда “Арсенал” клуби собиқ ҳимоячиси Сол Кэмпбелл тез орада Чемпионшипда иштирок этувчи "Ипсвич" клуби бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Берилган маълумотларга кўра 43 ёшли мутахассисни Ипсуич шаҳри жамоаси раҳбарияти ўз жамоасида кўрмоқчи. Яқин кунларда томонлар бу борада музокаралар бошлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, бундан аввалро “Ипсвич” клуби раҳбарияти қониқарсиз натижалар сабаб Миком МакКартини бош мураббий лавозимидан озод этган эди. Айни дамда жамоа Чемпионшипнинг 44та туридан сўнг 14-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!