Асенсиога АПЛдан харидорлар кўпайди

263

Асенсиога АПЛдан харидорлар кўпайди

Мадриднинг "Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога Англия премьер-лигасининг тўрт клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Хабарларга қараганда 22 ёшли футболчи учун "Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари кураш бошлашди. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “аристократлар” Асенсио учун “Реал”га ўз етакчиси Эден Азарни беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Агар Асенсио “қироллик клуби”дан кетишга қарор қилса, юқорида номлари тилга олинган тўрттала жамоа ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида 52та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.