Бақоев 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: : Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин

Pepsi Суперлига 14-туридан ўрин олган Сўғдиёна» -«Бухоро» (3:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Футболда турли вазиятлар бўлади, буни инкор қилолмаймиз. Яхши ўйин кўрсатиб келиб бирданига салбий натижа билан тугаши ёки мутлақо буни акси бўлиши мумкин.

Футболда хамма вазиятни кутса бўлади. Бизни олдинда навбатдаги учрашувлар кутмоқда. Энди бор эътиборимизни келгуси учрашувларга қаратамиз. Сўғдиёна жамоасини эса бугунги ғалабаси билан табриклайман ва келгуси ўйинларида ҳам омад тилаб қоламан", - дейди Улуғбек Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!