“Барселона” Виллиан учун нархни яна оширди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамон “Челси” ярим ҳимоячиси Виллианни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 29 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида “аристократлар”га ўзининг учинчи таклифини юборишган. Бу сафарги нарх 62 млн еврони ташкил этади. Бироқ, “Челси” ушбу таклифга ҳозирча жавоб қайтармаяпти.

Маълумот учун, Виллиан ўтган мавсум “Челси” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!