"Барселона" мураббийи истеъфога чиқарилди

Каталониянинг “Барселона” клуби ёшлар жамоаси устози Жерар Лопес истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

39 ёшли мутахассиснинг лавозимидан озод этилишига жамоанинг жорий мавсум Сегундада кўрсатаётган қониқарсиз натижалари сабаб қилиб кўрсатилган.

Энди Лопеснинг ўрнида “Барселона”нинг U19 ёшлар жамоаси мураббийи Франсиско Гарсия фаолият олиб борадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!