"Барселона" собиқ президенти: Неймар мухлисларнинг устидан кулди
Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ президенти Жоан Гаспар ҳужумчи Неймарнинг ПСЖга ўтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Неймар худди Фигу сингари йўлни танлади. У мухлисларнинг устидан кулди. “Барселона” раҳбариятини Неймарнинг кетишида айблаб бўлмайди. Улар қўлларидан келадиганини қилишди. Неймар уларни алдади, худди Фигу мени алдагани сингари”, – деб айтиб ўтди Гаспар.
Қайд этиш жоиз, 2000 йил Луиш Фигу “Барселона”дан жамоанинг азалий рақиби “Реал”га ўтган эди.
Фикрлар