“Барселона”дагилар ёзда “Севилья” футболчисини қўлга киритишларига ишонмоқда

“Севилья” клуби ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

Каталон клуби раҳбарлари футболчининг агенти билан муваффақиятли музокара олиб боргани айтилмоқда. Шу боис, клубдагилар Лангленинг трансфери ҳал бўлди, деб ҳисоблашмоқда.

Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, 22 ёшли футболчининг трансфер суммаси 35  млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!