"Бавария" АҚШдан ёш футболчиларни олиб келмоқчи

385

“Бавария” ва “Даллас” ҳамкорлик борасида келишувга эришишди.

Бу икки клуб футбол мактаблари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишди. Академия тарбияланувчилари тажрибаларини  Германия ва АҚШда оширишлари мумкин. Бу футболчиларга турли ўйин тактикалари ва мураббийларнинг иш услубларини ўрганиш учун катта имконият.

- Эслатиб ўтмоқчиманки, бизнинг биринчи халқаро офисимиз АҚШда очилган. Шунинг учун бизнинг ҳатти харакатларимиз Америкада мухлислар сонини кенгайтириш ва ортириш истагини акс эттиради.

Биз АҚШда футбол иҳлосмантларини ортишига, футболчиларни ҳар томонлама ривожлантириш учун бу ҳамкорликни йўлга қўйдик. “Даллас” ҳамкорлик борасида мукаммал жамоа, - дея Мюнхен клуб раҳбарияти Йорг Ваккернинг сўзларини келтиради “Бавария” расмий веб-сайти.

Томонлар мураббийлар методикаси, экспертларнинг  анализи борасида иш юрутишади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.