"Бавария" ўз сафига МЮ ҳужумчисини қўшиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Антони Марсьяль фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли франциялик футболчига Мюнхеннинг “Бавария” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Марсьялнинг ўзи ҳам МЮда етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Марсьяль жорий мавсум манкуанликлар сафида жами 41та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!