Биласизми: АГМК футболчилари 305 дақиқадан буён юбилей голларини кирита олишмаяпти

Кеча Pepsi Суперлигада 10-тур ўйинлари давом эттирилди. Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди.

Қизиқарли ва қўполликларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0.

Шу тариқа, АГМКнинг юбилей 400-голи камида яна бир турга “кечикди”. Гап шундаки, олмалиқликлар бугунги кунга қадар Ўзбекистон  чемпионати  доирасида  399 та гол киритишган.

Сўнгги бор Виктор Кумиков шогирдлари 19 апрел санасида “Бухоро” билан кечган ўйинда гол киритишган эди.

Бироқ шундан сўнг ўтказилган кетма-кет 3 ўйиннинг бирортасида АГМК футболчилари рақиб дарвозасини ишғол этолмаяптилар. Буни дақиқалар ҳисобида таҳлил этадиган бўлсак, “кончилар” жами 305  дақиқадан буён тўп кирита олишмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!