Биринчи лига: Андижонлик Хондамир Юлдашев "Истиқлол"га ўтди

Қиш фаслида ўтказилиб келинадиган вилоят ҳокими кубоги мусобақалари футболчилар учун ярмарка вазифасини ўтаб беради десак муболаға бўлмайди. Боиси ушбу турнир орқали ўзига маъқул футболчиларни топадиган жамоалар талайгина. Андижонлик иқтидорли ҳужумчи Хондамир Юлдашев ҳам Андижон шаҳрида ўтказилган Ҳоким кубоги-2017 турнири орфали ўзига янги жамоа топди дейиш мумкин.

Бунгача асосан «Андижон» (ёшлар) ва «УзДонгЖу» жамоаларида тўп сурган 22 ёшли футболчи куни-кеча «Истиқлол» жамоасидан таклиф олди. Маълум муддат кўрикда бўлган Юлдашев якунда фарғоналиклар билан бир йиллик битим имзолашга яқин турибди. Биринчи лиганинг дебютанти бўйдор бўлган ушбу ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!