Бугун "Локомотив"нинг ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичидаги 3-рақиби аниқланади

Бугун қитъамизда Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 мавсумининг плей-офф баҳслари бўлиб ўтади.

Учрашувларнинг бири Эроннинг Исфахон шаҳрида "Фуладшеҳр" стадионида бўлиб ўтади. Унда Эроннинг "Зоб аҳан" жамоаси Ҳиндистон чемпиони – "Аизавл"га қарши баҳс юритади. Мазкур ўйин бизнинг вақт билан 18:30да старт олади.

Таъкидлаш жоизки, "Зоб аҳан" айни пайтда Эрон чемпионатида 35 очко жамғарганча 3-поғонада бормоқда. Жамоа мазкур ўйин олдидан ўз чемпионатида "Истиқлол Ҳузистон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жорий йилги мавсумни у қадар омадли ўтказа олмаётган ҳиндистонликлар эса ўз чемпионати доирасида "Моҳун Баган" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа ҳисобида 15 очко мавжуд ва у ўз чемпионатида 6-ўринда бормоқда.

Мазкур икки жамоа қарама-қаршилигида ғолиб чиққан клуб ОЧЛ-2018 "B" гуруҳидан ўрин олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!