“Челси” собиқ мураббийи юрак хуружини бошдан ўтказди

 

“Челси” жамоаси собиқ мураббийи Рэй Уилкинс юрак хуружини бошдан ўтказди ва шифохонага етказилди, дея хабар бермоқда Daily Mail.

61 ёшли англияликнинг юраги тўхтаб қолганидан кейин у боши билан ерга йиқилди. У шифохонага етказилгач, сунъий кома ҳолатига киритилди.

Рэй Уилкинс Англия термаси сафида тўп сурган, футболчилик фаолиятидан кейин эса КПР ва “Фулхэм” бош мураббийи бўлиб ишлаган. “Челси” ва “Астон Вилла”дан менежер ёрдамчиси бўлган. 2000 ва 2009 йилларда Уилкинс “Челси” бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлиб ҳам ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!